Test mode
Cоғлом уйқу
Сунъий ёруғлик — уйқининг яширин душмани
Кечки пайт узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш ёки телефон-планшетлардан фойдаланиш уйқу сифатини жиддий бузади.
Нега?
Кечаси сунъий ёруғлик таъсирида бош мияда мелатонин гормони кам ишлаб чиқилади. Мелатонин камайиши эса кортизол гормонини оширади.
Натижада юзага келиши мумкин бўлган хавфлар:
-
Қонда қанд ва ёғ миқдорининг ошиши
-
Семизлик
-
2-тур қандли диабет
-
Қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари
-
Депрессия
-
Жигарни ёғ босиши
Энг ёмони — эртаси куни етарлича ухласангиз ҳам, организм тўлиқ тикланмайди.
Тўлақонли уйқу учун маслаҳатлар:
-
Кечки уйқудан 1 соат олдин телевизор, компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг
-
Жуда кеч ётманг
-
Бир вақтда ётиш ва бир вақтда туришни одат қилинг