Test mode

Умумий маълумот

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати — аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, атроф-муҳитнинг салбий омилларидан ҳимоя қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган эпидемиологик хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат органидир.

Хизмат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда тасдиқланган низомлар асосида амалга оширади.

Асосий вазифалар:

  • аҳолининг яшаш, меҳнат, таълим олиш ва дам олиш шарт-шароитларининг санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини назорат қилиш;

  • ичимлик суви, ҳаво, озиқ-овқат маҳсулотлари ва атроф-муҳитнинг бошқа таркибий қисмларининг санитария талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

  • юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш ва профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш;

  • аҳоли ўртасида санитария-гигиена билимларини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

  • эпидемиологик вазият юзага келганда фавқулодда чора-тадбирларни кўриш ва аҳолига амалиё ёрдам кўрсатиш;

  • соҳада давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.