Test mode

Тамаки ва алкоголь истеъмол қилишдан воз кечиш — соғлом ҳаёт сари қадам

Тамаки ва алкоголь — юқумли бўлмаган касалликлар (юрак-қон томир касалликлари, саратон, сурункали ўпка касалликлари, қандли диабет) учун асосий хавф омилларидан ҳисобланади.

Тамакининг зарари:

  • Ўпка, оғиз бўшлиғи ва томоқ саратони хавфини оширади

  • Юрак хуружи ва инсулт эҳтимолини кўпаяди

  • Иммунитетни пасайтиради

  • Организмнинг қаришини тезлаштиради

Алкогольнинг зарари:

  • Жигар циррози ва саратони хавфини оширади

  • Қон босимини кўтариши ва юрак касалликларига олиб келиши мумкин

  • Мия фаолияти ва хотирани сусайтиради

  • Депрессия ва руҳий касалликлар хавфини оширади

Нега воз кечиш қийин?
Чунки никотин ва алкоголь мияда кўникиш (одат) ва руҳий боғлиқлик ҳосил қилади. Биринчи кунларда ташлаш қийин бўлиши мумкин, аммо ҳар бир кичик қадам катта ютуқдир.

Воз кечиш учун қўллаб-қувватловчи маслаҳатлар:

  • Аста-секин камайтириш ва режа тузиш

  • Спорт ва фаол турмуш тарзига ўтиш

  • Қўллаб-қувватловчи гуруҳлар ёки мутахассислар билан ишлаш

  • Стрессни тамаки ва алкогольсиз енгиш йўлларини топиш

Соғлом ҳаёт — бу фақат зарарли одатлардан воз кечиш эмас, балки ўзингизга ҳурмат ва келажакка эътибордир.