Test mode
65 ёшдан катталар жисмоний фаоллиги
Катта ёшда ҳам жисмоний фаоллик саломатликни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга. 65 ёшдан кейин ҳаракат қилиш нафақат танани, балки онг ва руҳиятни ҳам кучли сақлайди.
Тавсия этиладиган фаоллик турлари:
-
Ҳар куни камида 30 дақиқа енгил юриш ёки ҳаракат. Бу юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди ва қон айланишини яхшилайди.
-
Махсус машқлар: сузиш, енгил гимнастика, велосипед мингандек ҳаракат қилиш. Ушбу машқлар суяк ва мушакларни чиниқтиради.
-
Баланс ва мувозанат машқлари (масалан, йога ёки тана оғирлигини бир оёқда ушлаш). Бу йиқилиш хавфини камайтиради.
-
Қувват машқлари: енгил гантеллар ёки уй шароитида қилинадиган машқлар остеопорознинг олдини олишга ёрдам беради.
65 ёшдан катта кишиларда жисмоний фаоллик руҳий саломатликка ҳам ижобий таъсир қилади. Фаоллик хузур бахш этади, стресс ва тушкунликни камайтиради, кундалик ҳаётда мустақилликни оширади. Шу билан бирга, фаоллик қон босимини барқарор сақлашга, диабет ва юрак касалликлари хавфини камайтиришга хизмат қилади.
Жисмоний фаолликни ҳаёт тарзининг ажралмас қисмига айлантириш — кексаликда ҳам соғлом ва серғайрат яшашнинг асосий гаровидир.