Test mode
10-17 ёшли ўсмирларда жисмоний фаоллик
ЖССТ тавсиясига кўра:
5–17 ёшдаги болалар ва ўсмирлар кунига камида 60 дақиқа ўртача ёки юқори жадалликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари лозим.
Аэроб жисмоний фаоллик турлари:
-
Югуриш ёки тез юриш
-
Велосипедда юриш
-
Футбол, баскетбол, теннис каби спорт ўйинлари
-
Рақс
-
Сузиш
Бу машқлар юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди, ўпка фаолиятини яхшилайди ва организмни чидамли қилади.
Суяк-мушак тизимини мустаҳкамлайдиган машқлар:
-
Ўтириб-туриш
-
Олдинга ва орқага кескин қадам ташлаш
-
Турникда тортилиш
-
Планка
-
Қадам билан кўтарилиш-тушиш машқлари
Фаолликни оширишнинг содда йўллари:
-
Нарвондан чиқиш
-
Тўп билан машқ қилиш
-
Мактабга ёки уйга пиёда бориш
-
Велосипедда юриш
Эслатма:
Ҳафтада камида 3 марта юқори жадалликда машқ қилиш ва суяк ҳамда мушакларни мустаҳкамлайдиган машқларга вақт ажратиш тавсия этилади.
Ортиқча вақтни экран олдида ўтказишни чеклаш муҳим!
Жисмоний фаоллик – ўсмирларнинг саломатлиги, руҳий барқарорлиги ва ижодкорлигини кучайтиради.