Test mode
Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси
Юқумли бўлмаган касалликлар бу – секин ривожланадиган, сурункали давом этадиган, инсондан инсонга юқмайдиган ва инсонни бутун умри давомида қийнайaдиган касалликлардир, улар дунё бўйлаб ўлимликнинг 74%ига сабаб бўлади.
Юқумли бўлмаган касалликлар:
- юрак-қон томир касалликлари – атеросклероз билан боғлиқ касалликлар: артериал гипертония (қон босими касаллиги), юрак ишемик касаллиги, мия қон томирлари касалликлари;
- қандли диабет 2-тури.
- саратоннинг айрим турлари;
- ўпка сурункали касалликлари – ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва бронхиал астма;
Юқумли бўлмаган касалликлар ривожланишига семизлик олиб келади, ушбу касалликларни олдини олиш учун тана вазнини пасайтириш тавсия қилинади.