Test mode

Дуккаклилар истеъмоли ҳақида

Дуккаклиларни қанча истеъмол қилиш керак?

Кўпгина мамлакатларда дуккаклилар расионнинг асосини ташкил этади. Ва бу тасодиф эмас - ахир, улар фойдали, мазали ва тўйимлидир. Дуккакли маҳсулотларни оқсилни (барча гўштлар, туҳумни оқи ва сутли маҳсулотлар) ўрнинига истеъмол қилиш мумкин.

Дуккаклилар оиласига турли ловиялар, нўхат, мош, ҳилма-ҳил рангли ясмиқлар киради. Шунингдек, ерёнғоқ ҳам дуккаклилар оиласига киради, гарчи биз уларни ёнғоқ деб ҳисоблашга одатланганмиз. Мош дуккаклилар оиласига мансуб, кичик, думалоқ ёки овал шаклидаги оч яшил рангли маҳсулот. Унинг асл ватани Ҳиндистон бўлиб,

бугунги кунда ер шарининг барча субтропиc минтақаларида етиштирилади. Мош таркиби ўсимлик оқсили, углевод, озуқа толалари, турли витаминлар, микро ва макро

элементлар, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар ва фолий кислотасига бой. Мошда мия, юрак ва асаб тизими фаолиятини қўллабқувватлаб турувчи моддалар – магний, фосфор, калий кўп миқдорда мавжуд. Агар истеъмол қилинадиган таомлар рўйхатига мошли овқатлар қўшилса ва мунтазам равишда иъстемол қилинса

стресс ҳолатлари осонлик билан ўтказилади. Мошда аллергия ва астмани енгишда ёрдам бериш хусусияти ҳам мавжуд.