Test mode
Юрак-қон томир касалликларини олдини олишда ва даволашда овқатланиш
Соғлом овқатланиш — соғлом юрак калити
Нотўғри овқатланиш юрак-қон томир касалликларининг назорат қилинадиган хавф омили ҳисобланади. Тўғри овқатланиш орқали уларнинг олдини олиш ҳам, мавжуд касалликларни даволаш ҳам мумкин.
Соғлом юрак учун 8 қоида
-
Қон босими 140/90 мм сим. уст. дан паст бўлиши.
-
Тамакӣ чекмаслик ва алкогол истеъмол қилмаслик.
-
Умумий холестерин даражаси 5 ммол/л дан паст бўлиши.
-
Ҳар куни 3 км пиёда юриш ёки 30 дақиқа ўртача жисмоний фаоллик.
-
Соғлом овқатланиш.
-
Семизлик ва қандли диабет 2 турининг олдини олиш.
-
Стрессга чидамли бўлиш.
Овқатланиш тавсиялари
-
Ҳайвон маҳсулотларига нисбатан ўсимлик озиқ-овқатларини кўпроқ истеъмол қилиш. Оқсил манбаи сифатида дуккаклилардан (нўхот, ясмиқ) ҳам фойдаланиш.
-
Тўйинган ҳайвон ёғларини (мол, қўй ёғи) тўйинмаган ўсимлик мойлари (кунгабоқар, зиғир, маккажўхори, зайтун мойи) билан алмаштириш.
-
Трансёғлар (маргарин, фастфуд, қандолат, ярим тайёр таомлар) истеъмолини чеклаш.
-
Кунига 5 г дан ортиқ туз истеъмол қилмаслик (тепасиз бир чой қошиқ).
-
Кунига 30–45 г озуқа толаси (бутун донли маҳсулотлар — арпа, тариқ, девзира гуручи ва бошқалар).
-
200 г ва ундан ортиқ мевалар (2–3 порция) ҳар куни.
-
200 г ва ундан ортиқ сабзавотлар (2–3 порция) ҳар куни.
-
Қизил гўштни ҳафтасига кўпи билан 350–500 г, қайта ишланган гўшт маҳсулотларини (колбаса, сосиска) камайтиш.
-
Ҳафтасига 1 марта ёғли балиқ истеъмол қилиш.
-
Ҳар куни 30 г ёнғоқ ёки тузсиз писта, уруғлар.
-
Алкогол ва шакарли ичимликларни, шу жумладан мева шарбатларини умуман истеъмол қилмаслик.