Test mode

Тузланган карам вируслардан самарали қандай ҳимоя қилади

Тузланган карамнинг фойдалари

Тузланган карамнинг фойдалари ҳақида кўпчилик билади, аммо ҳамма ҳам бу фойда айнан нимада эканлигига жавоб бера олмайди. Масалан, тузланган карам жуда кўп миқдорда лактобактериялар мавжуд бўлиб, улар танани вируслар ва бактериялар келтириб чиқарадиган касалликлардан ҳимоя қилувчи бета глобулинлар, махсус оқсилларни ишлаб чиқаради.

Аслида тузланган карамни иммуностимулятор деб аташ ҳам мумкин: кунига атиги 100 г ушбу маҳсулот истеъмоли нафақат грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция, балки коронавирус инфекциясига ҳам организм қаршилигини оширади.

Албатта, лактобактериялар карамга фақат махсус табиий бошланғич орқали кириши мумкин — агар сиз карамни сирка билан ачитсангиз, унда бундай бактериялар бўлмайди. Лактобактериялар ичак моторикасини яхшилайди ва ич қотиши билан курашишга ёрдам беради.


Витамин ва минераллар манбаи

Тузланган карам таркибида А витамини ҳам мавжуд бўлиб, у айниқса кўриш органлари учун фойдали. А витаминини етарлича қабул қилиш кўзнинг макула генерациясини ривожлантиришга хизмат қилади, катта ёшдаги инсонларда кўп учрайдиган кўриш қобилиятини йўқотиш хавфини камайтиради.


Саратонга қарши таъсири

Карам шунингдек саратон касаллигининг олдини олиш воситасидир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, унинг таркибидаги моддалар саратон ҳужайраларининг бўлиниш қобилиятини пасайтиради. Шунингдек, ферментация жараёни карамдаги озуқа моддаларининг таркибини янада оширади.


Сифатли маҳсулот танлаш тавсиялари

Тузланган карамни йўл бўйларида ва рухсатсиз савдо қилинадиган жойлардан харид қилиш тавсия этилмайди. Чунки бундай ҳолатларда санитария талабларига қай даражада риоя қилинганлиги ноаниқ бўлади. Шунингдек, маҳсулотнинг:

  • қандай шароитда етиштирилгани,

  • қайси навдан фойдаланилгани,

  • тайёрлашда қандай ингредиентлар қўшилгани маълум эмас.

Шунинг учун тузланган карамни фаќат ишончли ишлаб чиқарувчилардан ва махсус дўконлардан сотиб олиш мақсадга мувофиқ.


Сифатли тузланган карамни таниш белгилари

  1. Ранги – оқ-олтинранг, қорамтир томирлар ёки қорайган сабзи бўлакларисиз.

  2. Шўр суви – бироз булутли (фойдали лактобактериялар орқали ачитилганда).

  3. Таркиб – сабзавотлар, сут кислотаси бактериялари ва туз.

  4. Сирка йўқлиги – фойдали моддалар таъсирини сақлаш учун.