Test mode
Соғлом уйқу
Кечки пайт уйқудан олдин узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ва телефонлардан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғлик бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади.
Сунъий ёруғлик таъсирида бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқарилиши камаяди. Мелатонин камайиши эса кечаси кортизол гормони миқдорини оширади.
Бу ҳолат қонда қанд ва ёғлар миқдорининг кўпайиши, семизлик, 2-тур қандли диабет, қон босими ва юрак-қон томир касалликлари, депрессия ҳамда жигарни ёғ босишига олиб келиши мумкин.
Эртаси куни инсон қанчалик етарлича ухламасин, бундай уйқу фойда бермайди.
Тўлақонли уйқу учун қуйидагиларга амал қилиш керак:
-
Кечки уйқудан камида 1 соат олдин телевизор кўриш ва гаджетлардан (компьютер, планшет, телефон) фойдаланишни тўхтатиш.
-
Уйқуга жуда кеч ётмаслик.
-
Бир вақтда ётиб, бир вақтда туриш одатини шакллантириш.