СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАСИ

Овқатланиш ҳаётимизнинг муҳим ва ажралмас қисмидир. Чунки, айнан овқатланиш инсон танасининг энергия ва озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Шу боис у соғлиғимизнинг пойдевори ҳисобланади. Овқатланишнинг барқарор бўлиши барча органларнинг бекамикўст ва  тўғри ишлаши, иммун тизимининг мустаҳкам бўлишига боғлиқ. 


Овқатланиш рационини шакллантириш учун биринчи навбатда асосий тушунчалар ўзлаштириш керак. 

Бизнинг барча озиқ-овқатларимиз макронутриент ва микроэлементлардан иборат бўлиб, бу кичик "қурилиш блоклари" танадаги ҳар бир ҳужайрани озиқлантиради ва унга энергия башх этади. Макронутриентларга оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва озуқа толалари киради. Микроэлементлар эса витаминлар ва минераллардан иборатдир. Соғлом овқатланишнинг асосий принциплари бу- моддалар ва энергия алмашинуви мувозанатига риоя этишдир. 

Ушбу мувозанатни рационал яратишда универсал рецепт йўқ. Чунки, “ҲАР БИР ОРГАНИЗМ ИНДИВИДУАЛ”дир. 

Бироқ шунга қарамасдан инсон жинсий, ёш, генетик хусусиятлар каби омилларни ҳисобга олиш керак. Улар эса биз муқобил ва индвидуал таомномани шакллантиришимиз учун асос бўлади.

Келинг, калориялар билан боғлиқ мисол келтирайлик. Соғлом ва фаол бўлиш учун меҳнатга лаёқатли инсонлардан турли миқдорда энергия талаб қилинади. 

Ёш

Эркаклар

Аёллар

18–30

(15,3 х кг вазн) + 679

(14,7 х кг вазн) + 496

30–60

(11,6 х кг вазн) + 879

(8,7 х кг вазн) + 829

60 ёшдан катталар

(13,5 х кг вазн) + 487

(10,5 х кг вазн) + 596