Test mode

Қандли диабет 2-турида овқатланиш

Қандли диабет 2-тури ҳақида

Қандли диабет 2-тури — сурункали касаллик бўлиб, унда углевод, ёғ ва оқсил алмашинувлари бузилади. Асосий сабаблардан бири — ортиқча вазн ва семизлик.

Асосий даволаш усули – тана вазнини камайтириш. Бу парҳез, жисмоний фаоллик ва зарур ҳолларда дорилар орқали амалга оширилади.

Озиқланишни назорат қилиш орқали эришиш мумкин:

  • Қонда қанд миқдорини камайтириш

  • Дори дозасини пасайтириш

  • Тана вазнини камайтириш

  • Депрессия ва хавотир хавфини камайтириш

  • Ҳаёт сифатини яхшилаш

Тана вазнини 10% ва ундан кўпроқ камайтириш орқали диабет ремиссиясига, яъни дорисиз меъёрий қандга эришиш мумкин.

Асосий тамойиллар

  • Рационал овқатланиш: истеъмол қилинган овқатга яраша жисмоний фаоллик бўлиши керак.

  • Мувозанат: оқсил, ёғ ва углевод нисбати 1:1:4 бўлиши зарур.

  • Гликемик индексни ҳисобга олиш: қандни тез оширадиган маҳсулотларни чеклаш.

Гликемик индекс (ГИ)
ГИ — овқатдан кейин глюкоза қонга қай даражада тез ўтишини кўрсатади.

  • Юқори ГИ (50 дан юқори) — қандни тез оширади.

  • Паст ГИ (50 дан паст) — қандни секин оширади ва тавсия этилади.

Юқори ГИ маҳсулотлар (чеклаш керак):
Қайнатилган сабзи ва лавлаги, қовоқ, маккажўхори, картошка, қовун, тарвуз, узум, банан, қуритилган мевалар (туршак, майиз, хурмо), консерваланган мевалар.

Паст ГИ маҳсулотлар (тавсия этилади):
Карамнинг барча турлари, ёшил лўбиё, хом сабзи ва лавлаги, турп, редиска, шоғлом, бақлажон, булғор қалампири, бодиринг, помидор, олча, гилос, олхўри, ўрик, шафтоли, нок, олма, қулупнай, малина, апельсин ва мандарин.