МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ТАНЛОВИДАГИ БЕШТА АСОСИЙ ҚОИДА

Витаминлар ва микроэлементларнинг энг муҳим манбалари бўлган сабзавот ҳамда меваларнинг айни пишиқчилик даври - бу ёз мавсумидир.
Бироқ инсон организмига максимал фойда келтирадиган мазали ва серсув мева-чеваларни танлашда албатта бир нечта оддий қоидаларга амал қилиш талаб этилади.
- Сабзавот ва меваларни фақат белгиланган савдо масканлари: қишлоқ хўжалиги ва деҳқон бозорлари, дўконлар, савдо павильонларидан сотиб олинг. Фақат шундагина маҳсулотлар санитария экспертизасидан ўтганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Маҳсулотларни қўлда, йўл чеккаларидан сотиб олмаслик лозим. Бу хавфли. Чунки сифатсиз маҳсулотлар заҳарланишга олиб келиши мумкин.
- Зарур бўлганда, сотувчидан маҳсулот хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилинг.
- Сабзавот ва меваларнинг ташқи кўринишига эътибор беринг. Меванинг ранги унинг турга хос бўлиши керак. Унинг сиртида ҳеч қандай эзилиш ва шикастланишлар, чириш ёки моғор белгилари бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, меванинг бенуқсон кўриниши хам сизни сергак тортириши керак. Агар мева жуда ялтироқ ёки силлиқ бўлса, унга мум билан ишлов берилган бўлиши мумкин. Ҳиди чириган эмас, ёқимли бўлиши керак. Мана бир нечта мисоллар.
- Помидор эластик терига ва юмшоқ, гўштдор пулпага эга бўлиши керак, тупи яшил ва қуруқ бўлмаслиги даркор. Янги бодрингнинг эса нозик териси ва майда тиконлари бўлади. Картошкани эҳтиёткорлик билан танланг. Яшил доғлар билан илдиз мевалари мавжуд картошка ёруғликда сақланганликдан далолат. Бу соғлиқ учун хавфли бўлган соланин ҳосил бўлишига олиб келади.
- Банан бир текис сариқ рангли бўлиб, жуда кучли ҳидга эга бўлмаслиги керак. Теридаги қора доғлар меванинг ҳаддан ташқари пишиб кетганлигини билдирса, яшил ранг одатда, банан ҳали етилмаганлигини кўрсатади. Агар сиз уларни дарҳол истеъмол қилишдан кўра сақлашни кўзлаган бўлсангиз, шундайларини харид қилсангиз бўлади.
- Ўрик юмшоқ, яшил доғларсиз ва яхши ҳидли бўлиши керак. Агар хушбўй ҳид заиф бўлса, улар ширин таъмга эга эмас.
- Сотувчининг ташқи кўринишини ҳам баҳоланг. У хушрўй кийиниши ва гигиена қоидаларига риоя қилиши лозим. Савдо жойи (чодир, киоск ва бошқалар) ва унинг атрофи тоза бўлиши талаб қилинади.
- Табиий мавсум даврида етилган сабзавот ва меваларни кўпроқ истемол килишга харакат қилинг. Хозирда бутун йил бўйи барча маҳсулотларнинг катта танлови мавжуд бўлса-да, ўз мавсумида пишган табиат неъматлари мазали, саломатликка фойдали ҳамда анчайин арзон бўлади.
Сўнгги янгиликлар
24.06.2025
06.07.2025
06.07.2025
06.07.2025
06.07.2025