ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИКНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

1️⃣ Ўзаро мулоқот ва ижтимоийлашув. Спорт, хусусан, оммавий ҳаваскорлик спорти одамларни қизиқишлари орқали бирлаштириб, ўзига бўлган ишонч ва хурматни оширишга, ички масъулият ва назорат ҳамда бошқа кўплаб фойдали кўникмаларнинг шаклланишига хизмат қилади.
2️⃣ Кайфият ва умумий фаровонлик.Спорт билан шуғулланиш пайтида организмда серотонин, эндорфин ва дофамин моддаларининг даражаси ошади. Бу инсонда яхши кайфият ва ижобий ҳис туйғуларни яратувчи муҳим нейромедиаторлардир. Жисмоний фаоллик "стресс гормони" бўлган кортизолни ишлаб чиқаради. Бу (кортизол консентратсияси доимо юқори бўлганда) инсон саломатлигига яхши эмаслиги маълум бўлса-да, бироқ, мунтазам жисмоний машқлар тананинг кортизолга бўлган салбий реакциясини камайтиради. Яъни, кортизол бошқа вақтлар ишлаб чиқарилганда унинг танага зарарли таъсири камаяди, чунки жисмоний машқлар орқали организм кортизол таъсирига яхши мослашади ва уни бошқаришга қодир бўлади.
3️⃣ Стресс, депрессия ва хавотирни енгиш. Жисмоний машқларни тўғри бажариш ва фаолиятнинг янги тури билан шуғулланиш пайтида инсон диққат-эътибори хавотирли вазиятдан чалғийди, гормон ишлаб чиқариш таъсирида эса вазиятга бўлган муносабат ўзгаради.
4️⃣ Диққат-эътиборнинг камайиши ва гиперактивлик синдроми ва симптомларнинг енгиллашуви. Мунтазам жисмоний машқлар одатда ушбу синдромдан азият чекадиган концентратция, хотира ва кайфиятни яхшилайди.
5️⃣ Жароҳатдан кейинги стресс ҳолати ва симптомларнинг енгиллашуви. Баъзи илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жисмоний машқлар пайтида танага ва тана ҳаракатларига эътибор бериш асаб тизимига жароҳатдан кейинги стресс ҳолати ёки травма натижасида келиб чиқадиган стресс реакциясининг секинлашишига ёрдам беради.
Рақс, сузиш, куч ишлатар машқлари каби мураккаб ва синхронлашган ҳаракатлар айни вазиятда энг яхши машғулотдир. Уйғунлашган машғулотлар ҳам ижобий таъсир кўрсатиши кузатилган бўлиб, улар орасида пиёда сайр қилиш, парус спорти, тоғ велосипедида учиш, қояларга чиқиш ва чанғи спорти айниқса фойдали ҳисобланади.
Демак, ҳар қандай жисмоний фаолият инсоннинг руҳий ва эмоционал ҳолатларига ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса ўз навбатида, унинг ақлий фаоллиги ва ишчанлигини яхшилашда бош омил бўлади. |