ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИК

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра бир сутка давомида эмизикли ёшдаги болаларга (бир ёшдан кичик) тавсия этилади:

  • Кун давомида турли хил жисмоний фаолият билан бир неча марта шуғулланиш, хусусан улар билан ўйинлар ўйнаш; қанча кўп бўлса, шунча яхши. Агар бола ўзи мустақил юролмаса, уни уйғоқлик пайтида кун давомида   камида 30 минут қорнида ётиши тавсия этилади;
  • Бир соатдан ортиқ бир жойда ҳаракатсиз ҳолатда қолмаслик (масалан, бешик/коляска, болалар креслоси ёки эргорюкзакларда);

- Экран олдида вақт ўтказиш тавсия этилмайди.

  • Ҳаракатсиз ҳолатда қолган даврларда болалар билан катталар мулоқот қилиши тавсия этилади, масалан, эртак ва ҳикоялар ўқиш;
  • 0 дан 3 ойгача бўлган ёшда 14-17 соат, 4 дан 11 ойгача бўлган ёшда 12-16 соат сифатли соғлом уйқу, шу жумладан кундузги уйқуни таъминлаш лозим.

1-2 ёшдаги болаларга куни давомида тавсия этилади:

  • Бу ёшдаги болажонлар кунига камида 180 минут турли-туман жисмоний фаолият турлари билан шуғулланишлари керак, шу жумладан, ўртача ва юқори жадалликдаги жисмоний фаолият билан шуғулланиш; қанчалик кўп бўлса, шунчалик яхши;
  • Ҳаракат чекланган шароитларда бир соатдан ортиқ вақт қолмаслик (масалан, бешиклар/коляскалар, болалар креслолари ёки эргорюкзакларда) ва узоқ вақт давомида ўтирган ҳолда қолмаслик.

- 1 ёшдаги болаларга экран олдида ўтириб вақт ўтказиш (масалан, телевизор ёки мобил қурилмаларда мультфильмлар томоша қилиш, видео ўйинлар ўйнаш) тавсия этилмайди.

-  2 ёшдаги болаларга экран олдида бир соатдан ортиқ ўтириш (қанчалик кам бўлса, шунчалик яхши) тавсия этилмайди;.

  • Ҳаракатсиз ҳолатда қолган даврларда болалар билан катталар мулоқот қилиши тавсия этилади, масалан, эртак ва ҳикоялар ўқиш;
  • 11-14 соат давомида сифатли уйқу (шу жумладан кундузги уйқу) тавсия қилинади.

3-4 ёшдаги болаларга куни давомида тавсия этилади:

  • кунига камида 180 минут ҳохлаган жадалликдаги турли-туман жисмоний фаолият турлари билан шуғулланиш, шулардан камида 60 минути (қанчалик кўп бўлса, шунчалик яхши) ўртача ва юқори жадалликдаги жисмоний фаолият бўлиши керак;
  • Ҳаракат чекланган шароитларда бир соатдан ортиқ вақт қолмаслик (масалан, бешик/коляскаларда) ва узоқ вақт давомида ўтирган ҳолда қолмаслик.

- Экран олдида бир соатдан ортиқ ўтириш  (қанчалик кам бўлса, шунчалик яхши) тавсия этилмайди.

  • Ҳаракатсиз ҳолатда қолган даврларда болалар билан катталар мулоқот қилиши тавсия этилади, масалан, эртак ва ҳикоялар ўқиш;
  • 10-13 соат давомида сифатли уйқу (шу жумладан кундузги уйқу) тавсия қилинади.