Гуручнинг қайси тури фойдали?

Гуручнинг қайси тури фойдали?
Бутунжаҳон гуруч кунида ушбу машҳур маҳсулотнинг соғломлиги кўп жиҳатдан донни қайта ишлаш даражасига боғлиқлигини эслатиб ўтамиз.
Гуруч дунёда кенг талқалган озуқа маҳсулоти ҳисобланади. Озиқланиш хусусиятлари ва бошқа ингредиентлар — гўшт, парранда гўшти, сабзавот ва денгиз маҳсулотлари билан мукаммал мувофиқлиги туфайли у миллиардлаб одамлар рационининг асосини ташкил қилади.
Гуручнинг фойдали хусусиятларини ортиқча баҳолашга ҳожат йўқ — у нафақат энергия сарфини тўлдиради, балки углеводлар, оқсиллар, минераллар (калий, кальций, магний, фосфор) нинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилади ва айни пайтда, таркибида ёғнинг миқдори ҳам кўп эмас.
Лекин гуручнинг қайси тури кўпроқ фойдали саналади?
Оқ гуруч
Энг кенг тарқалган гуруч оқ рангга эга. Айнан шу турдаги маҳсулотни сиз дўкон жавонларида энг кўп топишингиз мумкин. Аммо бундай оммабоплик бу ҳали энг фойдали дегани эмас. Ахир, донга қанча кам ишлов берилса, унда кўпроқ озуқа моддалари сақланиб қолади. Шу билан бирга, бундай гуруч узоқ вақт сақланади ва тез пиширилади.
Жигарранг гуруч
Бу юқоридаги оқ гуручнинг ўзи бўлиб, бироқ кепаги олиб ташланадиган ишлов бериш жараёнидан ўтмаган. Жигарранг гуруч донни қайта ишлаш орқали олинади, унинг давомида пўчоғидан тозаланиб, кепак мембранаси сақлаб қолинади. Бу билан у мураккаб углеводлар ва бошқа озиқа моддаларининг ажойиб манбаига айланади. Таркибида эса Б1, Б6, РР витаминлари, марганец, фосфор, магний, селен, мис, аминокислоталар, толалар мавжуд.
Жигарранг гуруч организм учун фойдалидир. У қон айланишини яхшилаб, томирларни тозалайди, қонда глюкоза миқдорини мувозанатда сақлайди, овқат ҳазм қилиш тизимини барқарорлаштиради, метаболизмни яхшилайди ва токсинларни йўқ қилишга ёрдам беради. Соғлом тери, сочлар, кўзлар, юрак, ўпка, мия, асаб тизимини қўллаб-қувватлайди. Қандли диабетга чалинганлар учун фойдалидир. Бироқ, бу гуручни пишириш учун кўпроқ вақт кетади ва чайнаш қийинроқ. Донни узоқ вақт сақлаб бўлмайди, чунки ёғни ўз ичига олган қобиғи тозаланмайди, натижада гуруч хиралашиши мумкин.
Сарғиш ялтироқ гуруч
Ушбу турдаги гуруч аввал буғда пиширилади, қуритилади ва сайқалланади. Доналар бироз шаффоф бўлиб, рангини сарғиш рангга ўзгартиради. Сарғиш ялтироқ гуруч оқ гуручдан кўра соғломроқдир, чунки бу олдиндан қайта ишлаш усули билан кепак қобиғинда фойдали моддаларининг 80% сақланиб қолади. Пиширгандан сўнг, гуруч оқ рангга айланади, уни камида 30 дақиқа пишириш керак, у гарнир учун яхши ва янада аниқ таъмга эга.
Гуручни қандай танлаш керак
Гуруч сотиб олишдан аввал, донга диққат билан қаранг — у бутун, аралашмалар ва дон бўлакларисиз бўлиши керак. Дон таркибида бошқа ўлчамдаги ёки рангдаги доналар бўлмаслиги лозим. Уларнинг барчаси бир хил бўлиши керак. Буни кўриш учун шаффоф қадоқни танланг. Гуруч пакетини бир неча марта яхшилаб силкитиб, доналар аралаштирилса, уларни яхшироқ кўришингиз мумкин. Пакетда сарғайган гуруч ядролари йўқлиги муҳим (агар у оқ гуруч бўлса). Сариқлик шуни англатадики, қадоқлашдан олдин бу гуруч нам ва катта уюмларда сақланган — бундай шароитда зарарли замбуруғлар ривожланиши мумкин.