CТРЕСС (АСАБИЙЛАШИШ) ҚЎЙИДАГИЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

 

 

  • Юрак-қон томир касалликлари (гипертония касаллиги, ревматизм, вегетатив дистония, юрак-ишемик касаллиги, юрак ритмини бузилишлари)
  • Ошқозон-ичак касалликлари (ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра каслликлари, ярали колит, ўт йўллари дискинезияси)
  • Асаб тизими касалликлари (сурункали бош оғриши, бош айланиши, депрессия)
  • Тери касалликлари (нейродермит, псориаз)
  • Эндокрин касалликлар (масалан, қандли диабет 2 тури) ва бошқа касалликлар.

 

Стресс оқибатида хавотир ҳисси кучайганда “Квадрат нафас олиш” техникасини қўллаш тавсия қилинади:

  • 4 секнуд давомида чуқур нафас олиш;
  • Нафас олгандан кейин нафасни 4 секунд ушлаб туриш;
  • 4 секунд давомида чуқур нафас чиқариш;
  • Нафас чиқаргандан кейин 4 секунд нафас олмаслик.

 

 

Бу техника хавотир ҳисси ўтиб кетгунича қилинади.

Агар инсон ўзи стрессни енга олмаса, психологга мурожаат қилиш тавсия қилинади.