Test mode

Артериал гипертензияда соғлом овқатланиш

Артериал гипертензия ва овқатланиш тавсиялари

1. Артериал гипертензия нима?
Артериал гипертензия — систолик қон босими 140 мм сим. уст. ёки ундан юқори ва/ёки диастолик қон босими 90 мм сим. уст. ёки ундан юқори бўлиши ҳолатидир.
Узоқ давом этувчи юқори қон босими инсульт, инфаркт, юрак ишемик касаллиги, юрак етишмовчилиги ва буйрак касалликлари хавфини оширади.

2. Овқатланишнинг аҳамияти

  • Ортиқча туз, тўйинган ёғ ва шакар қон босимини кўтаради.

  • Тайёр маҳсулотлардаги туз ва трансёғлар қон томирларига зарар келтиради.

  • Соғлом парҳез қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради ва дориларга эҳтиёжни камайтиради.

3. Асосий тамойиллар

  • Тузни чеклаш: кунига 2,5–3 г (ярим чой қошиқдан кўп эмас). Тайёр овқатга қўшимча туз қўшмаслик.

  • Калийга бой маҳсулотлар: кунлик 400 г мева ва сабзавот. (Қуритилган мевалар, дукакаклилар, картошка, мевалар, кунгабоқар пистаси).

  • Магний ва оқсиллар: ёнғоқ, бутун донли маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, тухум оқи, балиқ, ёғсиз гўшт.

  • Ёғлар: ҳайвон ёғлари ва трансёғларни камайтириш. Зайтун, бодом, кунгабоқар мойларини кўпайтириш.

  • Углеводлар: оддий қанд ва ширинликларни чеклаш. Бутун донли маҳсулотларни кўпайтириш.

  • Толалар ва витаминлар: янги сабзавот ва мевалар, витамин С (цитруслар, наъматак), витамин Е (ўсимлик мойлари), бета-каротин (тўқ сариқ сабзавотлар).

4. Пишириш усуллари

  • Печда, буғда ёки димлаб тайёрлаш.

  • Кечки овқатни ухлашдан 3 соат олдин ейиш.

  • Кунига 3–4 марта, кичик миқдорда овқатланиш.

5. Туз миқдори бўйича маҳсулот гуруҳлари

  • Кўп тузли: тузламалар, колбаса, бекон, соя соуси, қаттиқ пишлоқ, тузланган балиқ, майонез.

  • Ўртача: нон маҳсулотлари, юмшоқ пишлоқ, денгиз маҳсулотлари, мол гўшти, сариёғ.

  • Кам: янги сабзавот ва мевалар, бутун донли ёрмалар, ўсимлик мойлари.

6. Артериал гипертензияда парҳез тавсиялари

Тур Тавсия қилинади Тавсия қилинмайди
Нон ва ун маҳсулотлари Жавдар ва буғдой нон Қатламали хамир, кремли маҳсулотлар
Шўрвалар Сабзавот шўрваси Қаймоқли, ёғли бульон
Балиқ Янги балиқ Консерва, тузли, дудланган
Гўшт Ёғсиз гўшт, парранда Ёғли гўшт, колбаса, сосиска
Сут маҳсулотлари Ёғсиз сут, творог, қатиқ Сметана, қаттиқ тузли пишлоқ
Сабзавотлар Ҳар қандай янги сабзавот Консерва, тузлама
Мевалар Ҳар қандай янги мева Консерва, мураббо
Ёғлар Ўсимлик мойлари Ҳайвон ёғи, маргарин
Ичимликлар Сув, чой (аччиқсиз), наъматак Қаҳва, алкогол, қадоқланган шарбат
Зираворлар Лавр, дарчин, занжабил Тузли зираворлар

Хулоса:
Артериал гипертензияда тўғри овқатланиш — қон босимини меъёрда ушлаш, дори воситаларга эҳтиёжни камайтириш ва умумий ҳаёт сифатини яхшилашнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади.