Test mode

Семизлик

 

Юқумли бўлмаган касалликлар ва семизлик хавфи

Ҳозирда дунё бўйлаб юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет 2 тури ва бошқа турмуш тарзи билан боғлиқ касалликлар сони ортиб бормоқда.


Юқумли бўлмаган касалликлар нима?

Булар инсондан инсонга юқмайдиган, секин ривожланадиган ва умрбод давом этадиган касалликлардир. Масалан:

  • Юрак касалликлари

  • Инсульт

  • Саратон

  • Диабет

  • Ўпканинг сурункали касалликлари

Дунёдаги ўлим ҳолатларининг 74%и айнан шу касалликлар ҳиссасига тўғри келади.


Асосий хавф омиллари

  • Нотўғри овқатланиш

  • Етарли жисмоний фаолликнинг йўқлиги

  • Тамакы чекиш

  • Спиртли ичимликлар истеъмоли

Бу омилларни камайтириш ёки йўқотиш билан ўлим ва ногиронлик даражасини пасайтириш мумкин.


Семизлик – асосий хавф омилларидан бири

Семизлик кўплаб юқумли бўлмаган касалликларда кузатилади. Уни баҳолаш учун тана вазни индекси (ТВИ) ҳисобланади:

Формула: кг / (м × м)
Мисол: бўйи 1,68 м, вазни 80 кг → ТВИ = 80 / (1,68 × 1,68) = 28,6 кг/м²


Тана вазни индекси меъёрлари

  • 18,5–24,9 кг/м² — меъёр

  • 25–29,9 кг/м² — ортиқча вазн

  • 30–34,9 кг/м² — I даражали семизлик

  • 35–39,9 кг/м² — II даражали семизлик

  • 40 кг/м² ва юқори — III даражали семизлик

ТВИ ошган сари диабет, юрак-қон томир касалликлари ва айрим саратон турлари хавфи ортади.


Бел айланаси ҳам муҳим кўрсаткич

  • Эркаклар учун — 94 см дан ошмаслиги керак

  • Аёллар учун — 80 см дан ошмаслиги керак
    Бел айланаси қанчалик катта бўлса, касалликлар хавфи шунча юқори бўлади.


Семизлик сабаблари ва олдини олиш

Асосий сабаблар: нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлилик.
Ечимлар:

  • Соғлом овқатланиш

  • Жисмоний фаолликни ошириш