Test mode
Қандли диабeт 2-тури
Қандли диабет
Қандли диабет бу қонда қанд миқдорининг доимий баланд бўлиши билан кечадиган касалликдир. 2021 йил ҳолатига кўра дунё бўйлаб 537 миллион аҳоли қандли диабет билан касалланган.
Қандли диабетнинг асосан 2 хил тури фарқланади:
-
Қандли диабет 1-тури – аутоиммун касаллик бўлиб, нисбатан кам учрайдиган касаллик туридир.
-
Қандли диабет 2-тури – энг кўп учрайдиган тури.
Ўзбекистондаги ҳолат
2023 йилга келиб Ўзбекистонда қандли диабет касаллиги билан рўйхатга олинган инсонлар сони 377 115 кишини ташкил қилди.
Шулардан 357 066 киши – қандли диабет 2-тури беморларидир.
Қандли диабет 2-тури
-
Ривожланишининг сабаби – семизлик.
-
Дунё бўйлаб жуда кенг тарқалган.
-
Юқумли бўлмаган касалликлар қаторига киради.
-
Ногиронлик ва барвақт ўлимга сабаб бўлиши мумкин.
Қандли диабет 2-тури аста-секинлик билан ривожланиб, аксарият ҳолларда кеч ташҳисланади. Асосий белгилари — оғиз қуриши, чанқаш. Кўпчилик буларни сезмайди ва шифокорга кеч мурожаат қилади. Ташҳис қўйилган вақтда асоратлар аллақачон ривожланган бўлади.
Қандли диабет асоратлари
-
Юрак-қон томир касалликлари ривожланиши (қон босими ошиши, инфаркт, инсультлар)
-
Диабет нефропатияси – буйраклар фаолияти пасайиши
-
Диабет ретинопатияси – кўриш қобилияти пасайиши
-
Оёқларда яралар бўлиши, ампутация эҳтимоли
Юрак-қон томир касалликлари ривожланиши кейинчалик инсонда стент (томир торайганда уни кенгайтириш муолажаси) қўйиш заруратига олиб келиши мумкин.
Ремиссия имконияти
Қандли диабет 2-турининг ўзига хос хусусияти — уни олдини олиш ва янги аниқланганида ремиссияга тушириш мумкинлиги.
Ремиссия – қонда қанд меъёрга тушиб, оғиз қуриши ва чанқаш белгилари йўқолиши. Бу асосан семизлик бартараф этилганда кузатилади.
Агар бемор тана вазнини камайтирса — қандли диабет 2-тури ремиссияси рўй беради. Лекин вазн қайта ошса — касаллик яна қайтиб келади.
Профилактика
Қандли диабет 2-турини олдини олишда семизликни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга.