Test mode

Алкоголсиз ёғли жигар касаллиги

Ёғли гепатоз (алкоголсиз ёғли жигар касаллиги)

Ёғли гепатоз — жигар ҳужайраларида ёғ тўпланиши билан боғлиқ касаллик ҳисобланади.

Бу ҳолат кўпинча ортиқча овқатланиш ва “оддий углеводлар (ун, шакар) + ёғлар + токсик сунъий қўшимчалар” бирикмаси сабабли келиб чиқади. Бундай моддалар асосан:

  • дўконда тайёрланадиган пишириқлар,

  • қандолатчилик ширинликлари,

  • қайта ишланган колбаса ва сосискалар,

  • ярим тайёр маҳсулотларда кўп учрайди.

Дастлабки босқичда

Гепатоз белгилари деярли сезилмайди. Касаллик аста-секин ривожланади. Вақт ўтиши билан:

  • организмда токсинлар кўпаяди,

  • сафро ҳосил бўлиши камаяди,

  • қонда холестерин кўпаяди,

  • тери сарғайиши ва қуриши,

  • тилда қоплама пайдо бўлиши,

  • бел ва сонларда ортиқча ёғ йиғилиши кузатилади.

Бу ўзгаришлар жигар функцияларининг пасайиши натижасида содир бўлади.

Кейинги босқичларда

  • доимий чарчоқ,

  • заифлик,

  • тери муаммолари (акне, экзема, дерматит),

  • овқатдан кейинги нохуш ҳолатлар (ўнг қовурға остида оғирлик, кўнгил айниши, оғизда аччиқлик) пайдо бўлади.

Эътиборлиси, жигарнинг ўзи оғримайди.

Асорати

Алкоголизм ва вирусли гепатитдан кейин, ёғли гепатоз — цирроз ривожланишининг учинчи асосий сабаби ҳисобланади.