АЛКОГОЛНИНГ ЗАРАРИ УНИНГ БИРИНЧИ ТОМЧИСИДАНОҚ БОШЛАНАДИ

Маҳсулот тури эмас, унинг таркибидаги алкоголь зарарли

Алкоголь - заҳарли, қарамлик келтириб чиқарувчи руҳий фаол модда бўлиб ҳисобланади. Бир неча ўн йил олдин Саратонни ўрганиш бўйича халқаро агентлик алкоголни канцероген (саратон касаллигини келтириб чиқарувчи) моддаларнинг 1- гуруҳига киритган. Бу гуруҳга энг хавфли омиллар - асбест, радиация ва тамаки кабилар киради. Алкоголь саратон касаллигининг камида етти хил турининг ривожланишига сабабчи - уларнинг энг кўпи йўғон ичак ва кўкрак бези саратони.[[1]]

 

Алкоголь инсон организмида моддалар парчаланиши билан боғлиқ биологик жараёнлар орқали ракни ривожланишига сабабчи бўлади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, алкоголь маҳсулотида ракнинг ривожланиш хавфи мавжуд ва унинг қандай турига (кам қувватли ёки кучли) ва сифатига боғлиқ эмас.[1]

 

 

Алкоголни “озгина” ёки “ўртача” миқдорда истеъмол қилиш билан боғлиқ саратон касалликларининг зарари худди шундай миқдордаги алкоголь истеъмол қилиш билан боғлиқ юрак-томир касалликлари ва қандли диабет 2 турининг камайиш фойдасидан кўра кўпроқ.

 

Соғлиқ учун зарар алкоголнинг биринчи томчисиданоқ бошланади.

 

Алкоголнинг фойдали хусусиятлари тадқиқотчиларни кўп йиллардан бери қизиқтириб келади.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг энг охирги маълумотларига кўра, алкоголнинг соғлиқ учун хавфсиз даражаси мавжуд эмас. Алкоголь маҳсулотининг қанча ёки унинг қайси турини (кам қувватли ёки кучли) истеъмол қилишнинг аҳамияти йўқ: соғлиқ учун зарар алкоголнинг биринчи томчисиданоқ бошланади.[1]

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг энг охирги тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, Европа минтақасида алкоголни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган саратон касаллигининг ярми алкоголни “озгина” ёки “ўртача” миқдорда истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган.