Test mode

Биз ҳақимизда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати — аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, уларнинг соғлиғини атроф-муҳитнинг зарарли омилларидан ҳимоя қилиш, юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек, санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга масъул давлат органидир.

Хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • яшаш, меҳнат, ўқиш ва дам олиш шароитлари устидан давлат санитария назоратини амалга ошириш;

  • юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва бошқа салбий омилларнинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўриш;

  • ичимлик суви, ҳаво, озиқ-овқат ва атроф-муҳит сифатини назорат қилиш;

  • санитария-гигиена бўйича тавсиялар, методик кўрсатмалар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш;

  • санитария-эпидемиологик вазият юзасидан юзага келадиган фавқулодда ҳолатларда тезкор чоралар кўриш.

Хизматнинг фаолияти аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, уларнинг хавфсиз ҳаёт фаолиятини таъминлашга қаратилган.