ЭЛЕКТРОН СИГАРEТ ҲАҚИДА

ЭЛЕКТРОН СИГАРEТАЛАР НИМА?
Электрон сигареталар кўп ва бир марта ишлатиладиган мосламалар бўлиб, улар электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли суюқликларни (картрижларда, резервуарларда ва бошқа контейнерларда) қиздиради ҳамда истеъмолчи нафас оладиган аэрозолни (буғни, тутунни) ҳосил қилади. Электрон сигареталарни вейп, электрон сигара, электрон чилим, деб ҳам аталади.

ЭЛЕКТРОН СИГАРEТАЛАР ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ МАВЖУД?
Электрон сигареталар кўп ва бир марта ишлатиладиган мосламалар бўлиб, улар электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли суюқликларни (картрижларда, резервуарларда ва бошқа контейнерларда) қиздиради ҳамда истеъмолчи нафас оладиган аэрозолни (буғни, тутунни) ҳосил қилади. Электрон сигареталарни вейп, электрон сигара, электрон чилим, деб ҳам аталади.

БИР МАРТА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЭЛЕКТРОН СИГАРEТАЛАР ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
Электрон сигареталар умуман олганда битта турга киради, деб ҳисобланса-да, заҳарли моддалар ҳосил бўлиши ва никотинни етказиб берилиши бўйича жиддий фарқланадиган турли тоифали гуруҳни ташкил этади. Бозорда бундай маҳсулотларнинг бир нечта тури мавжуд: бир марта ва кўп марта фойдаланиладиган.
Бир марта фойдаланиладиган электрон сигареталар монолит электрон қурилма бўлиб, никотинли суюқликни алмаштириб ёки қайтадан тўлдириб бўлмайдиган сиғимда бўлади ва бу ёпиқ тизим турига киради.
Шунингдек қурилмада буғлатгич ва бир марта фойдаланиладиган батарея бор.
Суюқлик тугагандан сўнг, улар ташлаб юборилади. Қурилма 300 та ва ундан кўп тортишга мўлжалланган.
Агар қурилма 300 та тортишга мўлжалланган бўлса, унда никотин миқдори бир миллилитрда 60 миллиграммни (мг/мл) ташкил этади, бу одатдаги 3 та қути сигаретадаги никотин миқдорига тенг.

КЎП МАРТА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЭЛЕКТРОН СИГАРEТАЛАР ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
Кўп марта фойдаланиладиган электрон сигареталар ўз технологик принципи бўйича, никотинли суюқликни истеъмол қилишни фойдаланувчи томонидан қанчалик назорат қилишига қараб очиқ ва ёпиқ тизимларга ажратилади.

1. Очиқ турдаги кўп марта ишлатиладиган электрон сигареталарга контейнер қўшилган бўлиб, уни қурилмадан ажратиб олиш ва суюқлик билан тўлдириш мумкин, ёки уларда суюқлик қуйиладиган ажратиб бўлмайдиган резервуар бўлади.
Бундай қурилмалардаги батарея қувватини ва қиздирувчи элементнинг ҳароратини ўзгартириб созлаш мумкин. Бу аэрозол таркибига жиддий таъсир кўрсатиши ва бу эса чекувчилар ва атрофдаги одамларга янада зарарлироқ таъсир этиши мумкин. Баъзи бир қурилмаларни ҳаттоки, ишлаб чиқарувчи масофадан бошқариши мумкин.
Суюқлик таркибини бевосита истеъмолчининг ўзи бошқариши туфайли, никотин миқдори исталган миқдорда бўлиши мумкин (фойдаланувчи уни ўзи суюқликка қўшади), шу туфайли доза (никотин миқдори) ошириб юборилиши ва заҳарланиш юз бериши мумкин. Чакана савдодаги бундай тизимлар учун тайёр суюқликлар ҳақида сўз борадиган бўлса, ундаги никотин миқдори 60 мг/мл гача етиши ва ундан ошиши мумкин.

2. Ёпиқ турдаги кўп марта ишлатиладиган электрон сигареталарда махсус бир марта ишлатиладиган картрижлар қўлланилади, улар саноат усулида никотинли суюқлик билан тўлдирилган бўлади ва фойдаланувчи суюқлик таркибини ўзгартира олмайди. Истеъмолчи суюқлик тугагандан кейин картрижларни сотиб олади ва уларни қурилмага киритади. Бундай суюқликларда ҳам никотин миқдори 60 мг/мл гача етиши ва ундан ошиши мумкин.